“Дижон”га қарши баҳс олдидан “Монако”да жиддий йўқотишлар бор

Франция чемпионатининг “Дижон”га қарши баҳси олдидан “Монако” бош мураббийи Тьерри Анри таркибда жиддий муаммоларга дуч келди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича ушбу баҳсда монаколикларнинг нақд 12 нафар футболчиси турли сабабларга кўра жамоага ёрдам беришолмайди. Аниқроғи, Альмами Туре, Стеван Йоветич, Виллем Жеббель, Радамель Фалькао, Диего Бенальо, Даниэль Субашич, Рони Лопеш, Кевин Н’Дорам, Жибриль Сидибе ва Пьетро Пеллегрилар жароҳати сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юборишса, Самюэль Грансир ҳамда Андреа Ражилар дисквалификация сабаб ўйинда иштирок эта олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" - "Дижон" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!