“Динамо” билан ўртоқлик ўйини сабаб, “Хўжанд”нинг расмий ўйини қолдирилди

CHERY AUTO

Олдин хабар бериб ўтганимиздек,  Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби 20 апрел санасида Самарқандда “Динамо” билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Tecno

Мазкур беллашув туфайли, “Хўжанд”нинг Тожикистон Олий лигаси 6-туридан ўрин олган “Кўктош”га қарши баҳси қолдирилди. Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Аслида, “Кўктош” – “Хўжанд” ўйини айнан 20 апрел санасида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ “Хўжанд” жамоаси сўровига кўра, ушбу ўйин 6 май санасига қолдирилди.

Ўз навбатида “Динамо” ҳам айнан 20 апрел куни  Ўзбекистон Про-лигаси 3-тури доирасида ўз майдонида “Машъал” билан куч синашиши керак. Бироқ ушбу ўйин қолдирилиши борасида ҳали расмий маълумот берилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!