Донна Векич: Мен ҳеч қачон бир кунда икки маротаба учрашувга чиқмаганман
Хорватиялик Донна Векич Вашингтонда ўтказилаётган турнирда бир кунда икки учрашувда ғалаба қозонгани ва финал баҳсида россиялик Светлана Кузнецовага қарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
– Аввал ҳеч ҳам мен бир кунда икки маротаба ўйин ўтказмаганман шу сабабли ҳам ўйинлардан олдин мен жуда ҳаяжонландим. Аммо бу ўйинларда жисмоний ҳолатларим панд бермади. Мен энди ўзимга янада кўпроқ ишона бошладим ва нималарга қодир эканимни билиб олдим.
Биз Светлана билан дугонамиз ва кўплаб турнирлар олдидан бирга машғулот ўтказамиз. Унга қарши ўйин жуда қизиқ бўлади деб ўйлайман, – дейди Донна Векич.
Фикрлар