Донна Векич ҳам "Australian Open"ни ғалаба билан бошлади
Хорватиялик теннисчи Донна Векич "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтди.
Донна ушбу даврада франциялик Кристина Младеновични 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврага чиқди.
Шу тариқа "Australian Open" мусобақасининг навбатдаги босқичида Векич испаниялик Паула Бадос, ёки австралияли Кимберли Бирреллга қарши кортга чиқади.
Фикрлар