Достон Ҳамдамов: Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов Осиё Кубогидаги илк учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Уммонга қарши ўйинда ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик. Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.Уммонга қарши ўйинда баъзи қийинчиликларга дуч келдик. 

Рақибни аввалдан ўрганиб чиққандик. Улар ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Аммо биз барибир ўз мақсадимизга етдик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, - деди Достон Ҳамдамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!