Драган Черан: АГМК стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади

"Пахтакор" сафида ўтган ўйинда дебютини ўтказган Драган Черан АГМК билан бўлажак учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Ҳозир ўйинлар орасидаги вақт қисқа. Шу сабабли ҳар бир беллашувга пухта тайёргарлик кўриш керак. Бор эътиборни машғулотларга қаратиш лозим. Биз буни ҳис қилган ҳолда ўйинга яхши ҳолатда етиб боришга интиламиз.

АГМК жамоасини яхши биламан. Улар стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилишади. Кўп голларини айнан шундай ҳолатлардан сўнг уришади. Курашувчан ва тажрибали футболчиларга эга жамоа. Таркиби барқарор ҳолатда сақланиб турибди. Бизни қийин беллашув кутиб турибди.

"Пахтакор" сафида тезроқ гол уриш менга босим ўтказмаяпти. Футболда нима бўлишини билмайсан. Ҳар қандай ҳолатда бор кучингни жамоа манфаати йўлида сарфлаш даркор. Пенальтидан гол ура олмаганимни ўйлаб юрсам, унда кейинги беллашувда ўйнай олмайман. Ҳар бир учрашувга алоҳида ҳозирланиш лозим", - деди Драган Черан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!