Дракслер фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин

“Милан” клуби раҳбарияти ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерга жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради TMW.

Манбада ёзилишича, “россонерилар” янги спорт директори Леонардо билан “Лацио” аъзоси Сергей Милинкович-Савич билан келишувга эриша олишмагач, эътиборни 24 ёшли немис футболчисига қаратди.

Маълум бўлича, ҳимоячи Рикардо Родригес Дракслер трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. Сабаби Томас Тухель жамоасига қанот ҳимоячиси олиб келишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсум немис футболчиси жами 43 ўйинда 5 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Дракслернинг ПСЖ билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган. transfermarkt.de’ порталига кўра, футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!