Дрогба ҳам мураббий бўлмоқчи

Кот-д’Ивуарлик собиқ футбол юлдузи Дидье Дрогба келажакда мураббий бўлиши мумкинлиги инкор этмади.

“Мен фаолиятим давомида футболни тушунадиган буюк мураббийлар билан ишладим, кўплаб буюк футболчилар билан бирга тўп сурдим. Мен улардан кўп нарсани ўргандим ва шундай экан мураббий бўлиш варианти бу ёмон вариант эмас.

Қачонки Моуриньо, Анчелотти ва шу каби буюк мураббийлар билан бир қаторда турганингизда, Лэмпардом, Терри, Баллак ва Чех каби футболчилар билан бирга ўйнасангиз кўп нарсани ўрагансиз. Баъзан ўйлаб қоламан: “Нега энди бу ишни қилишим мумкин эмас?”, - дейди Дрогба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!