Дзюдо. Ўзбекистон кубогида дастлабки совриндорлар маълум
«Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 470 нафарга яқин полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Кеча мусобақанинг дастлабки куни ўтказилди. Унда қайд этилган натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Эркаклар:
-60 кг:
1-ўрин: Кемран Нуриллаев
2-ўрин: Достон Рўзибоев
3-ўринлар: Тимур Абишев, Раҳмон Жумаев.
-66 кг:
1-ўрин: Сардор Нуриллаев
2-ўрин: Артём Штурбабин
3-ўринлар: Муҳриддин Тиловов, Синдор Нуриллоев.
Аёллар:
-48 кг:
1-ўрин: Гулнур Муратбаева
2-ўрин: Нодира Гулова
3-ўринлар: Кумуш Курязова, Сита Қадамбоева.
-52 кг:
1-ўрин: Шукуржон Аминова
2-ўрин: Гулноза Зияева
3-ўринлар: Зуҳрахон Мамуржонова, Диёра Келдиёрова.
-57 кг:
1-ўрин: Ибодатхон Агажонова
2-ўрин: Зарнигор Ўрмонова
3-ўринлар: Фарангиз Ходжиева, Амина Мамедова.
Бугун эркаклар ўртасида -73, -81, -90 кг, аёллар ўртасида эса -63, -70 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилмоқда. Эртага оғир вазнли полвонлар ўртасида баҳслар ташкил қилинади.
Фикрлар