Дзюдо бўйича Тошкент Гран-При мусобақасига аккредитация жараёни бошланди
Хабарингиз бор, 6-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳри дзюдо бўйича Гран-При мусобақасига мезбонлик қилади. Ушбу турнирда дунёнинг 20 давлатидан 200 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Мусобақада ҳар бир категорияда 4 нафардан дзюдочиларимиз иштирок этади.
Айни дамда мазкур мусобақа учун аккредитация жараёни бошланган. Турнирни ёритишни мақсад қилган ОАВ ходимлари ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ёки +998712414309 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Фикрлар