Дзюдочи қизларимиз рақибларга "нон бермади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўғил болалар беллашувида 55 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Хуршидбек Абдусаидов эронлик Мустафо Рияхифар, тожикистонлик Умид Асматуллобеков, мўғулистонлик Сухбат Бямбасуренни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бошланган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги беллашувлари натижасига кўра, ўзбекистонлик ёш полвонлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Яна икки олтин медаль дзюдочи қизларимиз ҳисобига ёзилди. Ўз вазн тоифасида барча рақибаларидан устун келган Сита Қадамбоева ҳамда Ҳалима Қурбонова шаҳсупанинг энг қюқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, Юльяна Максетбоева кумуш, Нилуфар Эрмагамбетова, Шукуржон Аминова, Зафарбек Ўрмоналиев бронза медалга лойиқ топилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!