Дзюдочиларимиз Тбилисига йўл олишди

Ушбу ҳафта охирида дзюдо мухлисларининг нигоҳи Грузияда ўтказиладиган навбатдаги Гран-при мусобақасига қаратилади. Дунёнинг турли мамлакатларидан келадиган маҳоратли спортчилар қаторида вакилларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб борадилар. 

Бугун эрта тонгда Мирали Шарипов қўл остидаги полвонларимиз бугун эрта тонгда Тбилиси сафарига йўл олишди. Терма жамоа мураббийлари ушбу мусобақада Дониёр Султонбоев (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-66 кг), Ғиёсжон Бобоев (-73 кг), Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ҳамда Шермуҳаммад Жандреевни (-90 кг) танлаб олишган. Мусобақа 30-31 март, 1 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!