ЕЧЛ. "Барселона" билан дуранг ўйнаган "Тоттенхэм" плей-оффга чиқди

"Барселона" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди ва 1:1  ҳисобида дуранг ўйнади. 7-дақиқада Дембеле ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Лукас Моура мувозанатни тиклади.

Паралель равишда кечган "Интер" - ПСВ учрашувида ҳам 1:1 натижаси қайд этилди. Лосано томонидан киритилган голга Икарди жавоб қайтарди.

Шу тариқа "Барселона" 14 очко билан гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиб, 1/8 финалга йўл олди. Каталониядаги дуранг эвазига "Тоттенхэм" ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва қўшимча кўрсаткичлар билан 2-ўринни эгаллади. "Интер" эса еврокубоклардаги юришини Европа лигасида давом эттиради. ПСВ эса 2 очко билан гуруҳи сўнггиси бўлди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!