Эктор Купернинг дебют учрашуви дуранг билан якунланди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтказилган Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Хусусан, 75-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Сурия вакилларидан Омар Ал Сома ҳисобни тенглаштирди.

Қайд этиш лозим, Сурия ушбу ўйиндан сўнг мағлубиятсиз серияси сонини 7 та ўйинга етказиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!