Эктор Купернинг танлови барчани ҳайрон қолдирди (ФОТО)

Миср терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купер ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада ўз овози билан барчани ҳайрон қолдирди.

Гап шундаки 62 ёшли аргентиналик мутахассис сўровномада собиқ шогирди Муҳаммад Салоҳга эмас ҳамюрти Лионель Мессига овоз берган. Кейинги икки ўрин учун эса Роналду ва Модричларни танлаган.

Маълумотларга қараганда Салоҳ ва Купер ўртасида можаро мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер айни дамда Ўзбекистон терма жамоасини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!