Асосий мазмунга ўтиш

Енгил атлетика

Елена Исинбаева Тошкентга етиб келди

Енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналиши бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони Елена Исинбаева Тошкентга ташриф буюрди.

Афсонавий спортчини кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари ва кўплаб спортга ихтисослашган ОАВ иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Елена Исинбаева ташрифи давомида “Нафосат-2019” аёллар спартакиадасининг тантанали тақдирлаш маросимида ҳам қатнашади. Шунингдек, 4 март куни 11:00 да МОҚда спортчи билан матбуот анжумани ташкил қилиш режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ