Элнур Абдураимов "Uzbek Tigers"га дастлабки ғалабани тақдим этди


"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари ўртасидаги беллашувларнинг биринчи жанги 64 килограмм вазн тоифасидаги боксчилари иштирокида бўлди.

Элнур Абдураимов ўтган йилдан буён "Uzbek Tigers" жамоаси таркибида жангларда қатнашиб келмоқда. Ўтган мавсумда кетма-кет тўртта учрашувда зафар қучган ҳамюртимизнинг мусобақадаги бешинчи рақиби Қозоғистон чемпионатларида муваффақиятли 21 ёшли Дилмурод Мижитов бўлди.Кескин ва муросасиз ўтган қарама-қаршиликнинг илк раундларида боксчилари эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Бироқ кейинги раундларда боксчимиз фаолликни оширди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. 50:45, 49:46, 48:47.

Шундай қилиб, ҳозирча жамоалар ўртасидаги ҳисоб 1:0 кўринишини олди.

Навбатдаги жангда 56 кг вазнда Абдулҳай Шораҳматов Иляс Сулеймановга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!