Элнур Абдураимов иккинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди
АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренаси мезбонлик қилган баҳсда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Аввалроқ, Элнур америкалик бошқа бир боксчи Хосе Салинасга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарди.
Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу Элнурнинг учун иккинчи жангдаги иккинчи нокаутли ғалаба бўлди.
Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Бугун учинчи мағлубият бўлди. Элнур эса бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратиш орқали нишонлаган эди.
Фикрлар