Эн-Несери "Леганес" тарихида илк бор Ла Лигада хет-трик қайд этган футболчига айланди

Хабарингиз бор бугун “Леганес” Ла Лиганинг 23-тури доирасида ўз майдонида “Бетис”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, учрашувдаги голларнинг барчасига Юссеф Эн-Несери муаллифлик қилди. Opta нашрининг хабар беришича 21 ёшли марокашлик футболчи “Леганес” тарихида Ла Лигада хет-трик қайд этган илк футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!