Энди Контенинг “Реал” билан шартнома тузишига ҳеч нарса халақит бермайди

Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, “Челси”нинг собиқ устози Антонио Конте ниҳоят Лондон клуб билан орани батамом очиқ қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар раҳбарияти 49 ёшли мутахассисни июл ойида истеъфога чиқарган эди, аммо у шу вақтгача шартномадаги баъзи шартларга кўра, “Челси”дан тўлиқ кета олмаган. Маълум бўлишича, Контени бўшатганлик учун тўланадиган товон пули 10,8 млн еврони ташкил қилади.

Энди Конте “Реал” билан бемалол музокаралар олиб бориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!