Енгилмас нокаутчи Достонбек Кореяда ҳам ғалаба қозонди
Енгилмас нокаутчимиз Достонбек Турдиев навбатдаги жангини мезбонлар вакили Гвон Кёнг Юкка қарши ўтказиб, рақибини мағлубиятга учратди.
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этди.
Яна бир боксчимиз - Равшанбек Шерматов кореялик Пе Мин Жолга қарши кечган беллашувни муддатидан олдин ғалаба билан якунлади.

Фикрлар