Энтони Жошуа Тайсонни рингга жангга чақирди

  • 30 апрель, 2017, 15:45
  • 0
  • Бокс


Супер оғир вазн тоифасининг WBA, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуа украиналик Владимир Кличко устидан қозонилган ғалабадан сўнг Тайсон Фьюрини жангга чақирди.

Тайсон Фьюри кўп гапирмоқда ва боксга қайтишни истамоқда. Мен яна бир марта 90 000 мухлис томоша қилиши учун катта жангни ташкил қилишни хоҳлайман, – дейди Жошуа.

Anthony_Joshua

Фьюри эса буни қабул қилган: “Биз 500 йилдаги энг йирик жангни ўтказамиз. Мен сен билан урушаман. Сен боксчилар учун орзусан! – деб ёзади Тайсон твиттер саҳифасида.

27 ёшли Жошуа ҳисобида 19 жангда 19 ғалаба (барчаси нокаут) бор бўлса, 28 ёшли Фьюри 25 жангда барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Шулардан 18 тасида нокаут қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!