Эркин кураш: Давит Модзманашвили муддатидан аввал чорак финал йўлланамасини қўлга киритди
Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслар давом этмоқда.
Кун дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларида 125 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давит Модзманашвили 1/8 финал босқичида индонезиялик Димас Септо Анугҳарага қарши гиламга кўтарилди.
Ҳамюртимизнинг тўла устунлигида ўтган баҳс муддатадан олдин 10:0 ҳисоби билан якунланди.
Фикрлар