Эрнесто Вальверде: Лопетегини истеъфога чиқариш бу адолатсизликдир

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Реал"даги ҳамкасби Хулен Лопетегини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Лопетеги ҳозир қандай вазиятда эканини яхши биламан. Бу жуда оғир. Агар жамоада натижалар яхши бўлмаса, бу борада биринчи мураббий айбдор бўлади. Футбол шунақа. Ҳозир Лопетеги билан содир бўлаётган ҳолат яна бир неча ҳафтадан сўнг менинг ҳам бошимга тушиши мумкин. Мураббийлар ҳамиша қил устида туришади.

Мен Лопетегига барча эзгу тилакларимни билдираман. У ҳозир истеъфога муносибми ёки йўқ, очиғи буни билмайман. Лекин, унинг истеъфога чиқарилиши адолатсизлик бўлади деб ҳисоблайман”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча Ла Лиганинг 10-турида ўз майдонида айнан “Реал”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!