Эртага «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йилнинг 23 ноябрь -  1 декабрь кунлари Тошкентда «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 
 
Ушбу мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра эртага 21 ноябрь куни соат 12:00да "Миллий" стадионида барча қатнашчи жамоалар бош мураббийлари иштирокида мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. 

Матбуот анжуманида юртимизда фаолият олиб бораётган барча оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишлари мумкин.

«CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасидан ўрин олган барча учрашувлар "Миллий" стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!