Эшкак эшувчиларимиз янги мавсумга тайёрланмоқдалар
Бунинг учун албатта атлетларимизни мусобақаларга муносиб тайёрлаш талаб этилади. Шу муносабат билан 20-23 декабрь кунлари Тошкент денгизида механик эшкак эшиш (спорт машқ ускуналарида) бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган академик эшкак эшувчилар қатнашадилар.
Чемпионатнинг биринчи кунида барча тоифадаги спортчилар ўртасида 3000 метр масофага югуриш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Иккинчи куни спортчилар механик эшкак эшиш бўйича 2000 метр масофага куч синашадилар. Унда эркаклар, енгил вазндаги хотин-қизлар ва ўсмирлар қатнашадилар. Учинчи куни эса енгил вазндаги эркак спортчилар, хотин қизлар юқоридаги масофага ўз маҳоратларини синовдан ўтказадилар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Маълумот учун, механик эшкак эшиш бўйича баҳслар махсус тренажёр ускуналарида ташкил этилади. Уларга масофани ўлчовчи ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлади.
Фикрлар