Асосий мазмунга ўтиш
ФИФА Ўзбекистонда футбол бўйича жаҳон чемпионати қачон ўтказилиши саналарини эълон қилди

ФИФА Ўзбекистонда футбол бўйича жаҳон чемпионати қачон ўтказилиши саналарини эълон қилди

U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, яъни FIFAнинг ёшлар мундиали Ўзбекистон ва Озарбайжонда 17 сентябрдан 9 октябргача ўтказилади. Бу ҳақда АФУ матбуот хизматига таяниб, Sports.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, 2027 йилда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати санаси аниқлашди.

Ёшлар мундиали 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Унда дунё бўйлаб энг иқтидорли ёш футболчилар жаҳон чемпиони унвони учун майдонга тушишади», — дейилади телеграм-каналдаги хабарда.

Қайд этиш жоизки, 2027 йилги U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихда илк бор турли футбол конфедерацияларига мансуб икки давлат — Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан биргаликда қабул қилинади. 

Мундиални ўтказиш тўғрисидаги қарор ФИФА Кенгаши томонидан 2025 йил октябрь ойида қабул қилинган. Мусобақада жами 24 та миллий ёшлар терма жамоаси иштирок этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ