Кетказиб хато қилган эканмиз! "Барса" ўзаро ўйиндан кейин собиқ футболчисини қайтарадиган бўлди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Бетис» ярим ҳимоячиси Абде Эззалзулининг ўйинини юқори баҳолаш билан чекланмади.
Diario SPORT нашри хабарига кўра, немис мутахассиси 24 ёшли марокашлик футболчининг ўйинини анчадан буён диққат билан кузатиб келади. Манбаларга кўра, олдинги трансфер ойналари давомида «Барселона» Абдени жамоага қайтариш имкониятини жиддий ўрганган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда «Барселона» Испания Ла Лигасининг тўққизинчи турида «Бетис»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашув 5:2 ҳисоби билан каталонияликлар фойдасига якунланди. Севилья клуби таркибидаги икки голдан бирига айнан Абде муаллифлик қилди.
Қизиғи шундаки, Абде 2021–2023 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у 7,5 миллион евро эвазига «Бетис» сафига ўтган эди.

Фикрлар