"Эвертон" Гомешни тўлиқ сотиб олмоқчи
Англиянинг "Эвертон" клуби жорий мавсум ижарада тўп сураётган "Барселона" хавбеки Андре Гомешнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “ирисчилар” спорт директори тез орада Каталонияга боради ва португалиялик футболчининг трансфери масаласини муҳокама қилади. Ўз навбатида “Барселона” яхши таклиф бўлган тақдирда ушбу футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, 25 ёшли Гомеш жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар