"Эвертон" етакчиларидан бири фаолиятини ПСЖда давом эттиради

  • 30 январь, 2019, 11:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби "Эвертон" билан сенегаллик ярим ҳимоячи Идрисса Гуйенинг трансфери борасида келишувга эришди.

Tecno

Yahoo Sport France тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи бугун янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Франция пойтахтига учиб келади. Ҳаммаси якунлангач эса шартнома имзолайди. Маълумотларга қараганда ушбу трансфер парижликларга 30 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, Гуйе жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!