Европада яна бир қайтиш ёхуд Хавьер Кальеха яна "Вильярреал"да!

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Вильярреал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Гарсия Пласани истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтиш лозимки 46 ёшли Пласа "Вильярреал"ни ўтган йилнинг 10 декабрида қабул қилиб олган ва бу лавозимда Хавьер Кальехонинг ўрнини эгаллаган эди.

Бироқ, “сариқ сув ости кемаси” президенти Фернандо Роиг собиқ мураббий Хавьер Кальеханинг яна жамоа бошқарувига қайтарилганини тасдиқлади.

Маълумот учун, "Вильярреал" айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Леонарду Жардим ҳам истеъфога чиқарилганидан 3,5 ой ўтиб яна “Монако” бошқарувига қайтарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
30/01/2019 00:26
Мураббийларнинг багрига хам шамол тегди.
Олдин ишлатиб отиб юбориладиган "узбегим шарлари" каби муносабатда булинарди.
Хозир жамоа мутасаддилари хатосини тан олиб бош егиб боришга мажбур булмокдалар.
Жардим хайдплишга лоцик эмасди.
Кайтгани бу хакикат карор топгпни булди десак булади