ФИФА талабалар ўртасида жаҳон чемпионатини ўтказиши мумкин

TIGGO 2 PRO

Халқаро талабалар спорт федерацияси (FISU) айни дамда ФИФА билан талабалар лигаси мусобақаси ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ташкилот (FISU) етакчиси Олег Матыцин гапириб ўтди.

“Энди биз университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак. Биз жаҳон чемпионатини давлатлар ўртасида эмас, балки, университетлар ўртасиди ўтказмоқчимиз. Айни дамда халқаро талабалар лигасини ташкил этиш учун ФИФА билан қизғин музокаралар олиб боряпмиз”, - дейди Матыцин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!