Ҳусанов Осиёнинг етакчи терма жамоаларини ортда қолдирди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Трансфермаркт портали АПЛ футболчиларининг трансфер нархини янгилади.

Унга кўра, легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов 35 миллион еврога баҳоланди. Ҳимоячининг нархи сезиларли 23 миллион еврога юқорилади.

Бу сумма билан ҳимоячи Осиёнинг бир нечта етакчи терма жамоаларини ортда қолдирди. Булар қаторида Қатар (23.13 млн), Австралия (23.75 млн) ва БАА (30.65 млн) терма жамоалари.

Ҳусановнинг янгиланган трансфер нархидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий қиймати 70 миллион еврога етди. Мазкур ўзгаришдан сўнг Ўзбекистон Осиёдаги энг қиммат терма жамоалар рўйхатининг 3-поғонасига мустаҳкам жойлашиб олди.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!