
Ҳусановнинг Трансфермактдаги нархи ўзгарди
Трансфермаркт портали АПЛ футболчиларининг трансфер нархини янгилади.
Унга кўра, легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов 35 миллион еврога баҳоланди. Ҳимоячининг нархи сезиларли 23 миллион еврога юқорилади.
Ушбу янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг иккинчи энг қимматбаҳо марказий ҳимоячисига айланди - у фақатгина "Бавария" жамоасининг кореялик футболчиси Ким Мин Жаега (45 миллион евро) ортда қолмоқда. Бундан ташқари, Ҳусанов Осиё футболчилари орасида тўртинчи ўринга кўтарилди. Ундан қимматроқ баҳоланганлар: япониялик Каору Митома ("Брайтон", 45 миллион евро), юқорида тилга олинган Ким Мин Жае ва яна бир япониялик Такефуса Кубо ("Реал Сосьедад", 40 миллион евро) ҳисобланади.
Маълумот учун, футболчимизнинг сўнгги янгиланиш (10 декабр)дан кейинги бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этганди.
Фикрлар