
"Рома" ҳужумчиси жароҳати сабаб, терма жамоадаги муҳим учрашувларда иштирок эта олмайди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳати сабаб, 1 ойни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бу орқали футболчи терма жамоадаги 2 та муҳим беллашувда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Пауло Аргентна сафида Уругвай ва Бразилияга қарши учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Дастлабки текширув натижаларига кўра, унинг жароҳатдан фориғ бўлиши 1 ойни талаб қилиши мумкин.
Хабарингиз бор, Аргентина Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг навбатдаги баҳсида 22 март куни Уругвай, 26 март куни эса Бразилияга қарши майдонга тушади.
Бундан ташқари, бир неча соат олдин жамоа сардори ҳисобланган Лионель Месси ҳам ўзини ноқулай ҳис қилаётгани сабаб, майдонга туша олмаслиги маълум бўлган эди.
Фикрлар