Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати фаворитларини санаб ўтди
Италиялик мутахассис ва ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси устози ҳисобланган Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати фаворитлари ва италиялик мухлисларга тўхталди
— Жаҳон чемпионати олдидан мухлисларга мурожаатингиз қандай? Италия терма жамоаси ҳам Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайдими?
"Умид қиламанки, Италия халқи ва италиялик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлайди. Айрим италияликлар Карло Анчелотти сабаб Бразилияга мухлислик қилиши мумкин, яна баъзилар Винченцо Монтелла туфайли Туркияни қўллаб-қувватлайди. Лекин ўйлайманки, кўплаб ҳамюртларим айнан Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилади".
— Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари сифатида қайси жамоаларни кўряпсиз?
"Асосий фаворит сифатида Францияни айтган бўлардим. Шунингдек, Португалия, Аргентина ва Испания терма жамоалари ҳам катта имкониятга эга. Бундан ташқари, кучли таркибга эга Англияни ҳам эсдан чиқармаслик керак".

Фикрлар