Фабрегас "Наполи"га ўтиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас фаолиятини “Наполи” сафида давом эттириши мумкин.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи “аристократлар” қизиқиш билдираётган “Наполи” ярим ҳимоячиси Жоржиньо трансферининг бир қисмига айланиши мумкин.

Маълумотларга қараганда Фабрегасни шахсан неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис жамоасида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек “Наполи”нинг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри яқин вақтлар ичида “Челси” бошқарувини ўз қўлига олиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!