Фабрегас бугун "Монако"га ёрдам бера олмайди

  • 16 январь, 2019, 16:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бугун бўлиб ўтадиган Франция чемпионатининг 17-тур қолдирилган "Ницца"га қарши ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Tecno

Берилган хабарларга қараганда монаколиклар мураббийлар штаби номаълум сабабга кўра 31 ёшли испаниялик футболчини бугунги ўйин қайдномасига киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас “Монако” сафига 11 январь куни эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У “Марсел”га қарши ўйинда ўз дебютини нишонлаган эди.

Маълумот учун, "Монако" - "Ницца" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!