Фабрегасга Туркия гранди жиддий қизиқиб қолди

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Челси" хавбеки Сеск Фабрегасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли испаниялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у шундан сўнг жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Унга айни дамда турк клубидан ташқари шунингдек “Атлетико” ҳамда “Милан”дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Фабрегас “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У бундан аввал шунингдек “Арсенал” ва “Барселона” каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!