Фабрегаснинг қайси жамоага ўтиши маълум бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини давом эттирадиган жамоани танлади.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи мавсумни “Монако”да якунлайди. Ушбу трансфер жорий ҳафта амалга оширилади. Таъкидлаш керакки, монаколикларнинг айни дамдаги ҳолати у қадар яхши эмас. Улар Франция чемпионати мусобақа жадвалида 19-ўринда боришмоқда.

Қайд этиш лозимки унинг айнан монаколиклар сафига бориб қўшилиши “Арсенал”даги собиқ жамоадоши Тьерри Анри билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боиси, Анри ҳозирда “Монако” бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фабрегасга "Валенсия" ва "Милан" клубларидан ҳам жиддиқ қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!