
Факт! "Бухоро" "Локомотив"га қарши ўз уйидаги сўнгги 5 баҳснинг учтасида мағлуб бўлган
Тошкент клуби матбуот хизмати эса мазкур беллашув превьюсини тақдим этди. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, томонлар 25 учрашувда қатнашишган. Шуларнинг 6 тасида "Бухоро"нинг ғалабаси кузатилган бўлса, 14 учрашувда "Локомотив" ғолиб бўлган. Қолган 5 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати "Локомотив" фойдасига - 30:47.
"Темирйўлчилар"нинг энг йирик ғалабаси 2013 йилги лиганинг биринчи даврасида кузатилган бўлиб, унда 5:1 ҳисоби қайд этилган.
Факт: "Локомотив" "Бухоро" майдонидаги сўнгги 5 баҳснинг учтасида ғалаба қозонган.
"Бухоро" майдонида ўтган 12 учрашувда "Локомотив" 4 марта ғалабага эришган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган. 3 ўйинда бухороликлар ўз майдонида ғалабани тантана қилишган.
Бухорода ўтган сўнгги тўққиз учрашув:
15.06. 2017 «Бухоро» - «Локомотив» 1:2
22.10. 2016 «Бухоро» - «Локомотив» 2:1
31.05. 2015 «Бухоро» - «Локомотив» 2:3
07.11. 2014 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
08.11. 2013 «Бухоро» - «Локомотив» 0:1
19.05. 2012 «Бухоро» - «Локомотив» 1:1
14.08. 2009 «Бухоро» - «Локомотив» 2:3
01.03. 2008 «Бухоро» - «Локомотив» 0:0
15.08. 2007 «Бухоро» - «Локомотив» 1:0
Комментарии