
Факт! “Бухоро” Наманганда 26 ўйиннинг 4 тасида “Навбаҳор”ни мағлуб этган холос
Суперлига 26-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида “Бухоро”нинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади.
Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 52 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 52 та баҳсдан 28 тасида “лочинлар” ғолиб чиқишган. 16 та учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган. 8 та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.
"Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 97 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 92 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда мезбонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда жамоамизни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Жорий мавсумда ўтказилган ҳар 2 баҳсда ҳам “лочинлар” зафар қучишган. Биринчи даврада Бухорода ўтказилган ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг ягона голи “Навбаҳор”га 1:0 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этган бўлса, 2-даврада Наманганда ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Меҳмонов ва Дарко Никачнинг голлари эвазига “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида зафар қучган.
“Бухоро” Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувнинг 1 тасида ғалаба қозониб, 4 та ўйинда мағлубиятга учраган.
Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
2014 йил - “Навбаҳор” - “Бухоро” - 4:1
2015 йил - “Навбаҳор “ - “Бухоро” - 3:1
201 6 йил - “Навбаҳор “ - “Бухоро “ –1:2
2017 йил - “Навбаҳор “ - “Бухоро “ –1:0
2018 йил - “Навбаҳор” - “Бухоро” - 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Наманганда бўлиб ўтган 26 та баҳснинг 19 тасида мезбонлар, 4 тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.
Комментарии