Фарҳод Абдуллаев ОФК ҳакамлик курсларига консультант этиб тайинланди

ФИФА ва ОФК ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳамда мутахассисларига юксак ишонч билдираётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. 

Хусусан, жорий йилда Россияда ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футболи вакиллари, яъни ҳакамлар бригадаси, комиссар ва инструкторлардан иборат гуруҳнинг иштирок этгани бунга яққол мисол бўла олади.
 
Осиё футбол конфедерацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилнинг 8 ноябрь кунидан 12 ноябрь кунигача ОФК ҳакамлар академияси курсларини ташкил қилмоқда. 
 
Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу ўқув курсларига ОФК ва ЎФА инструктори Фарҳод Абдуллаев консультант этиб тайинланди. Мазкур ҳакамлик курсларида энди фаолиятини бошлаётган ёш ҳакамлар таълим оладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!