“Реал” ўзи кетказган юлдузни қайтариш пайига тушди

“Реал” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини сезиларли кучайтириш мақсадида “Арсенал” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни қайтадан Мадридга олиб келмоқчи.

Кейинги пайтда “канонирлар” сардорининг жамоадан кетиши ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. Қолаверса, Лондон клубининг молиявий аҳволи ёзда қимматбаҳо ўйинчилардан бирини сотиб юборишни тақозо этяпти.

Мартин Эдегор 2015 йили “Реал” академияси “Кастилья”га қабул қилинган, бироқ асосий жамоага кира олмагани учун бир неча маротаба ижарага жўнатилган.

Норвегиялик футболчи 2021 йили “Арсенал” сафига кўчиб ўтганидан кейин унинг ўйини очилиб кетди.

Football Transfers маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи мадридликларни қизиқтираётганига қарамай, “Арсенал”га  яқин манбалар футболчининг кетиши ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.

Мартиннинг ўзи ҳам жамоани тарк этишни истамайди ва келажагини Лондон клуби билан боғлашга тайёр. Transfermarkt портали Эдегорни 65 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!