Фазлиддин Ғоибназаров енгилмас боксчини мағлуб қилди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг навбатдаги жангини АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида ўтказди.

Likefront аренаси мезбонлик қилган қарама-қаршиликда ҳамюртимизга америкалик Кевин Жонсон рақиблик қилди. Бунгача Жонсон профессионал рингда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Мазкур тўқнашувда ҳамюртимиз тўлиқ устунлик қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучжи.

Шундай қилиб Фазлиддин фаолиятидаги бешинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлаб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!