Федерер: "37 ёшимда ҳам шундай ўйин кўрсатаётганимдан фахрланаман"

Теннис оламида ўзига хос из қолдириб улгургун 37 ёшли швейцариялик тенинсчи Рожер Федерер ўзининг 2018 йилги ўйинлари ҳақида хулосасини айтиб ўтди. 

Кеча тунда якуний мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган баҳс Рожер учун мавсумдаги сўнгги ўйин бўлди. Умуман олганда бу теннисчи йил бошидаги Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, 20-бор Катта дубулғу турнирларидан ғалабасини тантана қилди ва мавсум давомида бироз муддат жаҳон тожини қайта кийганди.

"Сампарс бир гапни айтган эди: Агар сен Катта дубулғада ғалаба қилган бўлсанг, йилни яхши ўтказибсан". Ҳа, мен бу йил Австралияда ғалаба қозондим. Хулоса қилиш мумкинки, 2018 йил мен учун яхши ўтди. Яқинда яна бу мамлакатга борамиз. Бу қайтишни сабрсизлик билан кутяпман. Умуман 37 ёшимда бундай даражада ўйин кўрсатаётганимдан фахрланаман. 5 йил аввал белимдаги жароҳатим билан олишаётган пайтимда бу йилгидек яна жаҳон рейтингида биринчи рақам бўлишга қайтишимни ўйламаганман ҳам", – дейди швейцариялик ракетка устаси.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!