Феллайни: "Сити"дан жудаям ортда қолдик демаган бўлардим, улар ҳам ютқазишади

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни жамоасининг АПЛ пешқадами “Манчестер Сити”дан анча ортда қолиб кетаётгани ҳақидага саволга жавоб қайтарди.

“Манчестер Сити” ҳали ютқазади. Улар яхши ўйнашяпти, таркиби ҳам ажойиб, лекин уларни ҳам мағлуб этса бўлади. Ҳа, биз уларга ютқаздик. Аммо, “Олд Траффорд”да нималар бўлишини ҳали кўрамиз.

“Сити”да ўзига бўлган ишонч жуда юқори, улар ҳужумкор футбол намойиш этишмоқда. Улар яхши формага келиб олдидар. Бироқ, олдинда нималар бўлишини кўрамиз. Жадвалда улардан жудаям ортда қолиб кетдик демаган бўлардим.

Ёдимда, Англияга келган пайтимда кучли тўртлик деган тушунча бўларди. Ҳозир бу кучли олтиликка айланган. Чемпионат йилдан-йилга қийинлашиб бормоқда”, - дейди бельгиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!