Флорентино Перес "Реал"га кимни олиб келишини айтиб ўтди
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа трансфер сиёсати ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Албатта, футболдаги "об-ҳаво" ўзгарганганини тушуниб турибман. Янги қоидаларни қабул қилишмиз ва уларга кўра иш юритишимиз даркор.
"Қироллик клуби" ёшлар жамоасига ҳам эътиборимизни кучайтиришимиз лозим. Ушбу ёшлар бизнинг ривожланишимизнинг гаровидир.
Бир неча кун олдин таъкидлаб ўтганимдек, келажакда кучли ва қобилиятли футболчиларни олиб келамиз. Хабарингиз бор, Одриосола ва Винисиус билан биз шартнома имзоладик. Биз ўз келажагимизни ёшлар қўлига топширамиз. Шу сабабдан ҳам "Реал" қобилиятли ва ёш футболчиларни излашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, - дея Переснинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.
Фикрлар