ЖЧ-2026: "C" гуруҳидаги жамоаларнинг мундиалдаги тарихи билан танишинг
Футбол бўйича нуфузли турнирларида бири бўлган Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз кунлар қолди. Жаҳон чемпионати яқинлашгани саин гуруҳлардаги кучлар нисбати ойдинлашмоқда. "C" гуруҳида ҳам ҳақиқий "гигантлар" ва кутилмаган натижаларга қодир жамоалар тўқнаш келади.
Бразилия (23 та иштирок мундиаллар тарихидаги ягона рекорд).
Энг яхши натижаси: 5 карра Жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970, 1994, 2002).
Статус: "Пентакампеонлар" ҳар доимгидек бош фаворит. Бразилия Жаҳон чемпионатларининг бирортасини ҳам ўтказиб юбормаган ягона терма жамоадир.

Марокаш (8 та иштирок)
Энг яхши натижаси: 4-ўрин (2022).Тарих: Қатардаги мундиалда ярим финалга қадар етиб бориб, Африка футболи тарихида янги саҳифа очган "Атлас шерлари" 2026 йилда ҳам сюрпризлар қилишга тайёр.
Қизиқарли факт: Марокаш 2030 йилги ЖЧ мезбонларидан бири ҳисобланади.

Шотландия (9 та иштирок)
Тарих: Жамоа узоқ танаффусдан сўнг (охирги марта 1998 йилда қатнашган) яна катта саҳнага қайтмоқда. Шотландияликлар ҳеч қачон гуруҳ босқичидан чиқа олишмаган, балки бу сафар омад кулиб боқар?

Гаити (2 та иштирок)
Тарих: Охирги ва ягона иштироки роппа-роса 52 йил олдин — 1974 йилги ЖЧга тўғри келган. Бу жамоанинг қайтиши КОНКАКАФ минтақаси учун катта воқеликдир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Фикрлар