Флойд Мейвезер Токиода рингга кўтарилмоқчи
Ads

Профессионал боксда собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши реванш жангдан олдин Токиода рингга кўтарилмоқчи. 

Машҳур боксчининг айнан Японияда жанг қилишига асосий сабаб Осиё халқини профессионал боксга бўлган қизиқиши ва Флойднинг ушбу қитъада тижорат лойиҳаларининг бошлаш ниятида экани бўлмоқда.

Қизиқарлиси Мейвезер навбатдаги беллашувини нафақат боксда, балки, кикбокс ёки ММА бўйича ўтказиши мумкин Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги реванш жанг декабрь ойида ўтиши ҳақида хабар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Флойд 2017 йилнинг август ойидан бери жанг қилмаган. У сўнгги беллашувни Конор МакГрегорга қарши ўтказган. Ва ушбу жангдан сўнг фаолиятини якунлаганини айтиб ўтган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98